УМУМТИЛ ИЗОҲЛИ ЛУҒАТЛАРДА ТЕРМИНОЛОГИК ЛЕКСЕМА МАСАЛАСИ
Abstract
ХХ асрнинг иккинчи ярми ХХI асрнинг дастлабки чорак даври ичида инсоният тарихида мисли кўрилмаган илмий-техникавий, таълим-тарбиявий, маданий юксалишларнинг гувоҳи бўлмоқдамиз. Турли соҳа мутахасиссларининг доимий мулоқотда бўлиши, ранг-баранг информациялар алмашуви халқларнинг маънавий, маданий дунёсини бойишига олиб келмоқда. Чет эл билан эркин мулоқотга киришиш, фикр алмашиш ҳозирги кунда оддий ҳолатга айланмоқда. Ушбу ўринда таъкидлаш лозимки, турли луғат турларининг аҳамияти беқиёсдир. Луғат ҳар қандай тилнинг мулоқот воситаси сифатида миллий-маданий ўзлигини асрашда, ўзлаштиришда, бойитишда асосий қурол ҳисобланади.