ВАТАН ҲИМОЯСИ ЭНГ ОЛИЙ ШАРАФ!

Authors

  • С.Б.Муртазова,О.Суюнов Иқтисодиёт ва педагогика университети НТМ, “Тарих ва ижтимоий фанлар кафедраси Author

Keywords:

Харамжўй, Иккинчи жаҳон уруши, ғалаба, қаҳрамонлик, ватан, ватанпарварлик, Берлин, Эссе, номаълум хабарнома, орден, медал, маҳалла, қишлоқ.

Abstract

Ушбу мақолада Қарши шаҳрининг жануби-ғарбида жойлашган Харамжўй қишлоғи ва Ғузор туманининг Тожик қишлоғидан Иккинчи жаҳон урушига қатнашган жасорат тимсоллари, азиз ота-боболаримиз ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Мақолада асосан оғзаки тарих, хотирадаги эсдаликлардан маълумот сифатида фойдаланилди.   

Шунингдек, Иккинчи жаҳон урушининг асорати, инсоният бошига келтирган мусибати, абадул-абад бу урушнинг етказган азиятлари инсоният қалбида муҳрланиб қолганлиги ва ҳар бир ёш иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари тимсолида ҳақиқий ватанпарвар, ўз юртини душмандан ҳимоя қилган қаҳрамонларни кўриши, қайсики ўзбек жангчиси бўлмасин аввало кўз олдида ўз қишлоғи, маҳалласи, оиласи,  ватани турганлиги ҳақидаги маълумотлар умумлаштирилган.

References

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75-йиллигига бағишланган нутқидан. Тошкент, 2020 йил.

Ҳайдаров Ҳ. Ҳарамжўй маҳалласи тарихидан лавҳалар. Қарши, Насаф нашриёти, 2018 йил.

Нафасов Т. Қашқадарё қишлоқномаси. Тошкент, 2009 йил.

Ҳарамжўйлик 85 ёшли нафақадаги устоз Ҳазратқул Ҳайдаровнинг эсдаликларидан фойдаланилди.

Ҳарамжўйлик 80 ёшли онажон Бегматова Ойбаҳор эсдаликларидан фойдаланилди.

Published

2024-02-23