ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИНГ СИФАТИНИ ОШИРИШДА РЕАКТИВ ҚУВВАТНИ ҚАПЛАШ УСКУНАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Abstract
Реактив қувватни қоплаш электроэнергетик тизим учун катта аҳамиятга эга бўлиб, электр таъминоти тизимининг фойдали иш коэффицентини ошириш, унинг иқтисодий ва сифат кўрсатгичларини яхшилашда асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда реактив қувват истеъмолининг ўсиши актив қувват истеъмолининг ўсишидан анча юқори эканлигини инобатга олиб, ўрнатилга қуввати 50 кВт дан юқори бўлган истеъмолчилар реактив қувватни қоплаши мажбурий қилиб белгилаб қўйилган. Реактив қувватни линиялар бўйлаб узоқ масофага узатиш электр таъминоти тизимининг техник-иқтисодий кўрсатгичларини ёмонлашувига олиб келишини инобатга олсак, бу масала ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади.
References
1. Charles К. Alexander Matthew N.O. Sadiku “Fundamentals of Electric Circuits” NEW YORK, 2014.-458 p
2. John Bird. "Electrical and Electronic Principles and Technology" LONDON AND NEW YORK, 2014.-455 p
3.Abidov Q.G'., Qadirova. D.R. «Chiziqli elektr zanjirlarida o’tkinchi jarayonlar» bo'yicha hisob - grafik ishini bajarish yuzasidan uslubiy ko'rsatma. TDTU, 2010.- 36 6.